Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Улар жиҳодни баҳсу-музокарага алмаштиришди. Исломий юртларда мустамлакачилик учун беҳисоб қўшинлардан ҳам фойдаси беқиёс ҳисобланган «ол ва талаб қил» қоидасига иймон келтиришди. Мустамлакачи кофирдан ҳар қандай ёрдам сўраш гуноҳи кабира ва сиёсий жиҳатдан ўз-ўзини бўғизлаш эканини англамаган ҳолда ундан ёрдам сўраш ва унга суянишни кун тартибига чиқаришди. Тор маҳаллийчилик учун ҳаракат қилишга ва уни сиёсий фаолиятларининг майдонига айлантиришга рози бўлишди. Иқлим мамлакатлари кенг бўлса ҳам, соғлом ҳаёт талаб этадиган сиёсий ва ғайрисиёсий юклар билан уйғотиш маҳаллийчиликда мумкин бўлмагани учун, бу ҳол сиёсий ҳаракатларни самарасиз қилиб қўйишини англаб етишмади.


Улар бу ишлар билан кифояланишмади. Балки шахсий манфаатларни огоҳликларининг, ажнабий давлатларни эса умумий ҳушёрликларининг марказига айлантиришди. Бу билан ҳушёрликнинг табиий маркази, яъни мабдаларини йўқотдилар. Бу йўқотиш сабабли - қанчалар ихлос билан уринмасинлар, қанчалар куч сарфламасинлар - ҳаракатларида муваффақият қозониш имкониятидан маҳрум бўлдилар. Шунинг учун барча сиёсий ҳаракатлар самарасиз ҳаракатларга айланиб қолди. Умматдаги ҳар бир уйғониш бўғизланган жониворнинг тинчиб қолиши, умидсизлик ва батамом таслим бўлиш билан тугайдиган ҳаракатига ўхшаб кетадиган ноаниқ ва зиддиятларга тўла ҳаракатга ўхшаб кетарди. Бунга сабаб, сиёсий ҳаракатларнинг раҳбарлари ҳушёрликларининг табиий марказини йўқотдилар. Шу сабабли уммат ҳушёрлигининг бу марказини йўқотиши табиий эди. Сиёсатчиларнинг фикрлари ажнабий мабдалар билан мана шундай заҳарланганидек, хато раъйлар билан ҳам заҳарланди, яъни Исломий ўлкаларда миллийлик ва социализм, ватанпарварлик ва коммунизм руҳи, дин ва ахлоқ, таълим ва иршод (тўғри йўл кўрсатиш) номи билан турли ҳаракатлар юзага келди. Бу ҳаракатлар дард устига чипқон ва жамиятни эзиб турган муаммоларга қўшимча муаммо бўлди. Уларнинг натижаси ҳам муваффақиятсизлик ва ўз атрофларида ўралашиб қолишдан бошқа нарса эмасди. Бу ҳаракатлар миссионерлик хуружидан таъсирланган ҳолда Ғарб ҳазорати ва тушунчаларига мувофиқ фаолият кўрсатди ҳамда умматнинг жўшқин туйғуларини фойдасиз ва яхшилик билан қайтмайдиган ишлар билан банд қилганлари етмагандек, уни Ғарбнинг ҳаёт ҳақидаги тушунчалари томонга йўналтириб юборишди ва мустамлакачилик Исломий ўлкаларда илдиз отиб, мустаҳкам ўрнашиб олишига имконият яратди. Шундай қилиб, миссионерлик ҳужумларининг муваффақияти беқиёс бўлди.

 

146-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203